Жаҳон
Бу таклифни мамлакат ички ишлар вазирлиги билдирган.
Тожикистон Ички ишлар вазирлиги мамкалатда Counter Strike ва Grand Thef Auto (GTA) видеоўйинлари тарқатилишини тақиқлашни таклиф қилди, деб ёзди Авеста ахборот агентлиги.
Вазирлик фуқаролар, компьютерхона эгаларига мурожаат қилиб, зўравонлик саҳналари акс этган видеоўйинларга киришни чеклаб қўйишни сўрамоқда.
Мамлакат Маданият вазирлиги Counter Strike ва GTA ўйинларини тарихий-маданий экспертизадан ўтказган. Экспертиза бу видеоўйинлар зўравонлик, қотиллик ва босқинчилик унсурларини ўз ичига олганини қайд этиб, уларни миллий маданий ва ахлоқий қадриятларга зид деб топган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бундай ўйинларни мунтазам ўйнайдиган ёшлар ва ўсмирлар орасида жиноий хатти-ҳаракатлар кўпайиб бораётганини қайд этган.
Душанбе ИИВ бошқармаси компьютерхона эгаларидан бундай ўйинларга рухсат беришни тўхтатишни талаб қилишни бошлаган.
ИИВ эса ота-оналарга фарзандларини бундай ўйинларни ўйнашдан қайтариб, уларнинг бўш вақтларини назорат қилишни тавсия қилмоқда.
Душанбе милицияси бу ўйинларнинг тарқалишига қарши кураш мақсадида компьютерхоналарда доимий рейдлар ва текширувлар ўтказиши режа қилган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ