Telegram Қозоғистонда ўз офисини очади

Сақлаш
19:28 / 14.10.2024 77 0

Офисда ноқонуний контентлар билан ишлашда ҳукумат билан ҳамкорлик қилиш учун алоҳида вакил бўлади. Бу ҳақда Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Жаслан Мадиев хабар берган.

 

14-октабр куни Қозоғистон рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Жаслан Мадиев АҚШ Савдо палатаси ва йирик Америка компаниялари вакиллари билан учрашган.

 

«Биз, шунингдек, ноқонуний контентни тезкор ўчириш ва зарарли каналларни блоклаш борасида Telegram билан ҳам фаол ҳамкорлик қилмоқдамиз. Қонунчилигимизга кўра, Telegram, WhatsApp ва TikTok каби интернет платформалари энди Қозоғистонда ўз вакилига эга бўлиши шарт. Telegram билан уларнинг вакилини тайинлаш ва офис очиш бўйича келишувга эришилди – бу контент устидан назоратни кучайтириш йўлидаги муҳим қадам», дея Мадиевнинг сўзларини келтирган вазирлик матбуот хизмати.

 

Учрашувда Apple ва Мета компаниялари вакиллари ҳам иштирок этган. Мадиев «Фирибгарлик схемаларига қарши курашиш бўйича Мета билан ҳамкорлик бошланаётганини» айтган.

 

Мета вакилларининг таъкидлашича, Қозоғистон дуч келаётган интернет фирибгарлиги кўплаб мамлакатлар учун умумий муаммодир. Сўнгги чоракда Мета сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда бутун дунё бўйлаб 1,2 миллиард сохта аккаунтларни блоклаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//