Жаҳон
Алишер Навоий ҳайкали Туркиянинг Анқара шаҳрида ҳам ўрнатилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси хабар берди.
Унга кўра, ҳайкалнинг очилиш маросими «Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» шиори остида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Мустақиллигининг 33 йиллиги тадбирлари доирасида ташкил этилган.
Маълум бўлишича, элчихона ҳамда Кечиўрен тумани ташаббуси билан ўтказилган тадбирда, Туркия Ташқи ишлари вазирлиги, TURKSOY ташкилоти, Анқара шаҳри ва туманлари ҳокимликлари вакиллари, олий таълим муассасалари ректорлари, навоийшунос ва тилшунос олимлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этган.
«Бугунги кунга қадар Москва, Душанбе, Остона, Токио, Минск, Шанхай, Сеул ва Боку шаҳарларида Алишер Навоий ҳайкаллари ўрнатилган. Бинобарин, Анқарада буюк аждодимизнинг улуғвор ҳайкалининг очилиши нафақат бизлар учун, балки Туркиядаги барча биродарларимиз, ҳаттоки бутун туркий дунёдаги қардошларимиз учун катта шараф эканига чин дилдан ишонаман», дейди элчи очилиш маросимида.
Жамият
Сиёсат
Маданият
Маданият
Спорт
Жамият
77595
Жамият
56647
Жамият
55848
Жамият
50911
Жамият
//
Изоҳ йўқ