Туркия ерларига экилган ўзбек қовуни мўл ҳосил берди

Сақлаш
15:45 / 26.08.2024 504 0

Ўзбекистондан келтирилган қовун навлари Туркия ерларида сермаҳсул натижа берди. Бу ҳақда Анадолу агентлиги хабар берди.

 

Туркиянинг Малатя шаҳри, Даренде туманидаги маҳаллий деҳқонлар синов тариқасида ўзбек қовун уруғларини эккан. Деҳқон Ҳусейн Киличнинг маълум қилишича, 2 гектар майдонга экилган уруғ тупроққа яхши мослашиб, серҳосил бўлган. Қовун навининг таъми ва шираси деҳқонларни ҳайратда қолдирган.

 

“Баҳорда экилган ўзбек қовун уруғларидан бу қадар натижа бўлишини кутмаган эдик. Бу бугунга қадар эккан қовунларимиздан анча устун натижа берди. Унинг оз нордонлиги ва ширалилиги биз учун жуда ёқимли” – дейди деҳқон.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//