Ўзбекистонлик курашчи қизлар қитъа биринчлигида совриндор бўлди

Сақлаш
20:30 / 13.04.2023 1210 0

Қозоғистонда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда. Кеча, 12 апрель куни аёллар кураши бўйича барча вазн тоифаларидаги беллашувлар ниҳоясига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан кумуш ва бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

 

-57 кг вазнда чемпионлик учун курашган Лайло Собирова япониялик Нанжо Саега 4:11 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан кифояланди. -53 кг вазнда бронза медали учун хитойлик Ли Ден билан баҳс олиб борган Актенге Кеунимжаева 2:6 ҳисобида имкониятни бой бераётиб, якунда беллашувни 9:6 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этди.

 

Ўзбекистонлик спортчилардан -62 кгда Дилфуза Аимбетова ва -72 кгда Светлана Оқназарова бронза медали учун баҳсда мағлуб бўлишди. 

 

Осиё чемпионати баҳслари 14 апрель куни якунланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//