Жамият
Учрашувда элчихонанинг таълим соҳасида ҳамкорлик бўйича атташеси Серж Беллини ҳам иштирок этди. Томонлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Парижга ташрифи доирасида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши бўйича қилинаётган ишлар муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида икки давлат университетлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва мустаҳкамлаш, профессионал таълим соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш йўналишидаги ишлар бўйича фикр алмашилди. Хусусан, Ўзбекистон университетларида француз тилини ўргатиш имкониятларини кенгайтириш, француз тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш бўйича махсус дастурларни ишга тушириш бўйича келишувга эришилди.
Бундан ташқари, ҳамкорликда илмий ва стартап лойиҳаларни амалга ошириш, икки диплом (Double Degree) олиш бўйича Франция ва Ўзбекистон университетларининг ҳамкорлигини йўлга қўйишга доир ишларни жадаллаштириш, ёзги тренингларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ