Иқтисод
Марказий банк Бошқарувининг оралиқ йиғилишида асосий ставкани йиллик 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 14 фоиз даражада белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Таъкидланишича, иқтисодиётда инфляция даражаси ўзининг юқори нуқтасига чиқиб, пасайиш тенденциясига ўтганлиги кузатила бошлаган. «Айни пайтда, қатъий ташқи молиявий шароитларнинг ички иқтисодий фаолликка салбий таъсири бўйича сигналлар пайдо бўлмоқда», — дейилади Марказий банк хабарида.
Қайд этилишича, асосий ставканинг 1 фоиз бандга пасайтирилиши ўтган йил март ойида хатарлар учун фоиз ставканинг ошириш орқали қўйилган қўшимча юкламани тўлиқ олиб ташлаш имконини беради.
«Бунда, йиллик 14 фоиз даражасидаги асосий ставка инфляция прогнозининг пасаювчи динамикасида (8,5−9,5 фоиз) нисбатан қатъий пул-кредит шароитлар сақланиб қолинишини таъминлайди», — дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77356
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ