Жамият
Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро ўзини метро тагига ташламоқчи бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида ҳавсизликни таъминлаш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, 20 февраль куни соат 19:20 ларда 1997 йил туғилган фуқаро Д.О. «Пахтакор» бекатида ўз жонига қасд қилиш мақсадида, ўзини электропоезд йўлига ташламоқчи бўлган. Бекат платформасида хизмат олиб бораётган Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси саф бўлинмалари иккинчи батальон, сафдор ходими А.А.Далабоев эса, уни ушлаб қолган.
Суриштирув ишлари давомида маълум бўлишича, фуқаро 2016 йилдан буён руҳий-асаб касалликлари диспансерида «Шизофрения» ташхиси билан рўйхатда бўлган. Шундан сўнг фуқаронинг онаси Ф.А. воқеа жойига чақиртирилган ва йигит онасига топширилган.
Иқтисод
Жамият
Иқтисод
Сиёсат
Жамият
77603
Жамият
56653
Жамият
55855
Жамият
50917
Жамият
//
Изоҳ йўқ