Ерусти метро эстакадаси остидаги ҳудудларда автотураргоҳлар ташкил этилади

Сақлаш
20:42 / 21.02.2023 862 0

Ерусти метро йўналиши эстакадаси остидаги ҳудудларда жами 2700 ўринли автотураргоҳлар ташкил этилади. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК ҳаракат хизмати раҳбари Султон Қодиров маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Яшнобод туманидан ўтувчи ерусти метро йўналиши эстакадаси остидаги (умумий ер майдони 2,9 гектар) ҳудудда 1200 ўринли бешта автотураргоҳ ҳамда Сергели туманидан ўтувчи ерусти метро йўналиши (умумий ер майдони 3,37 гектар) ҳудудида 1500 ўринли еттита автотураргоҳ, жами бўлиб 2700 ўринли автотураргоҳ ташкил этилиши режалаштирилган.

 

Қодировнинг маълум қилишича, режалаштирилган ишлар амалга оширилиши натижасида умумий ҳисобда 1700 та янги иш ўринлари яратилади.

 

2023 йил давомида метро вагонлари паркини янгилаш мақсадида, метро йўналишларига бешинчи вагон сифатида 10 та ҳаракат таркибларига қўшимча вагон қўшилади, шунингдек, 14 та тўрт вагонли замонавий турдаги янги ҳаракат таркиблари фойдаланишга топширилади.

 

Натижада, метро поездлари ҳаракатланиш жадвалида кўрсатилган интервалларни қисқартиришга эришилиши қўшимча қилинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//