Иқтисод
Марказий банк томонидан 2022 йил давомида қўшимча 16,2 триллион сўм нақд пуллар муомалага чиқарилди. Бу ҳақда банкнинг нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳида маълум қилинди.
Банк карталарига келиб тушган маблағлар ва уларни нақдлаштириш ҳажмлари динамикаси
Қайд этилишича, ушбу даврда банк карталаридаги 149,5 триллион сўмлик маблағлар аҳоли томонидан нақдлаштириб олинган бўлиб, бу карталарга келиб тушган маблағларнинг 27,0 фоизини ташкил этди. Банкларга тушган нақд пулларнинг уларга бўлган талаб ўртасидаги фарқ Марказий банк томонидан муомалага қўшимча нақд пулларни чиқариш орқали таъминлаб борилди.
Муомаладаги нақд пулларнинг пул массасидаги улуши динамикаси
Муомалага чиқарилган 16,2 триллион сўм нақд пулларнинг 15,7 триллион сўми нақд пулга бўлган талаб кескин ошган давр — апрель-июль ойларига тўғри келган.
Муомаладаги нақд пуллар таркибида асосан йирик номиналдаги банкнотлар салмоғининг ошиши ҳисобига банкнотлар умумий сони камайди.
Жумладан, 2022 йил давомида муомалага чиқарилган нақд пуллар таркибида уларнинг сўмдаги миқдори бўйича 100 000 сўмлик банкнотлар улуши — 34,8 фоиздан 41,6 фоизга, 20 000 сўмликнинг улуши — 2,1 фоиздан 2,3 фоизга етган бўлса, 50 000 сўмликнинг улуши — 34,2 фоиздан 27,5 фоизга, 10 000 сўмлик улуши — 14,5 фоиздан 9,4 фоизга, 5000 сўмлик — 12,7 фоиздан 6,5 фоизга, 1000 сўмгача — 1,4 фоиздан 0,9 фоизга тушди.
Маълумки, 2022 йил июль ойида номинал қиймати 200 000 сўмлик банкнот муомалага чиқарилди ва йил якунига келиб уларнинг нақд пуллар таркибидаги салмоғи 11,6 фоизни ташкил қилди.
Жамият
Спорт
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ