Бразилиядан Хитойгача. Ўзбекистон импортидаги етакчи давлатлар маълум қилинди

Сақлаш
16:47 / 24.01.2023 1055 0

Статистика агентлиги 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар тўғрисида маълумот берди.

 

Тақдим этилган маълумотларига кўра, ортда қолган давр мобайнида 6,4 млрд АҚШ доллари улуш билан Хитой 1-ўринни эгаллади. Кучли учликдан мос равишда Россия (6,2 млрд доллар) ва Қозоғистон (3,2 млрд) жой олди.

 

Шунингдек, Туркия ва Кореяда ҳам бу улуш юқорилиги қайд этилган.

 

2022 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар:

 

Хитой – 6,4 млрд АҚШ доллари;

Россия – 6,2 млрд;

Қозоғистон – 3,2 млрд;

Корея – 2,3 млрд;

Туркия – 1,7 млрд;

Германия – 1,1 млрд;

Туркманистон – 732 млн;

Ҳиндистон – 655 млн;

Бразилия – 553 млн;

Беларусь – 410 млн.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//