Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қанчага етгани маълум бўлди

Сақлаш
18:28 / 30.12.2022 3111 0

Ўзбекистоннинг давлат қарз қолдиғи 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра 26,2 млрд долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳисоботидан маълум бўлди

 

Бунда мамлакатнинг ташқи қарзи 23,16 млрд доллар бўлган бўлса, ички қарзи 3,07 млрд долларни ташкил қилган. 

 

Давлат қарз қолдиғи 2022 йилнинг 1 июлига нисбатан 200 млн долларга кўпайган. Бу асосан ички қарзнинг ўсиши билан боғлиқ. 

 

1 октябрь ҳолатига кўра, давлат қарз қолдиғи ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 34,1 фоиз бўлиб турибди. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг бошида 39 фоизга нисбатан пасайган. ЯИМ тез суръатлар ўсгани туфайли давлат қарзининг ЯИМга нисбатан улуши пасаймоқда.  

 

2022 йил бошидан давлат ташқи қарзи қолдиғи 1,7 фоизга камайди. Бунда, давлат бюджети тақчиллигининг молиялаштирилиши ва инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида қарз маблағларининг ўзлаштирилиши билан бирга 823 млн доллар миқдоридаги давлат ташқи қарзи сўндирилган.

 

Ташқи қарзда Ўзбекистон номидан жалб қилинган қарз миқдори 17 млрд долларни ташкил қилган бўлса, давлат кафолати остида жалб қилинган қарз 6,2 млрд доллар бўлиб турибди.

 

Халқаро валюта жамғармасининг мамлакатлар иқтисодиётига бағишланган ҳисоботига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи бугунги кунда «мўътадил» даражада ҳисобланади.

 

Маълумот учун, давлат қарзи бўйича статистик маълумотлар халқаро молия ташкилотлари ва тижорат банклари тақдим этадиган маълумотлар асосида аниқлаштириб борилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//