Маданият
"Миллатлар, давлатларнинг тараққиётида эргаштирувчиларнинг дунёқараши, эътиқоди, маслаги, билими ва шижоати муҳим роль ўйнайди. Ўзбекистондаги эргаштирувчи кучларнинг замон талабларига жавоб беролмаётгани мутараққий дунёдан ортда қолаётганимизнинг асосий омили бўлмоқда. Янада аниқроқ айтсак, бир жойда депсиниб туришимизнинг сабаби – олимларимиз, арбоб ва спортчиларимиз, зиёли ва санъаткорларимизнинг ўртамиёналикдан юксала олмаётганида..."
Моддий ва маънавий ҳаётимиздаги оғриқлар ҳақида икки олим суҳбатини тўлиғича “Tafakkur” журналининг 2022 йил 3-сонида ўқинг ("Бир сиқим туз ҳақи").
"Шубҳа йўқки, Алишер Навоий яхшигина психоаналитик ҳам бўлган. Шоир “Ҳамса”даги икки асосий муҳаббат достони дўлмиш “Фарҳод ва Ширин” ҳамда “Лайли ва Мажнун”да ишқий майллар бошқарган ошиқ образининг икки моделини беради... Фрейд ижодкор образини гўдакка ўхшатади. Бола уйчаю шаҳарчалар қуриб ўз оламини яратгани каби, ижодкор ҳам онгости сатҳига ўтиб кетган майл-истакларини фантазия ёрдамида қаҳрамонларига, хаёлий дунёсига кўчиради".
Журналнинг навбатдаги мақоласи – "Навоий ва психоанализ"да муаллиф Нодира Офоқ билан бирга буюк ижодкорнинг асарларини фрейдизм микроскопидан таҳлил қилишингиз мумкин.
Большевиклар ҳукуматининг ёлғон ғояларини аввалдан англаб, юрт мустақиллиги учун курашган ва “биринчи ўзбек разведкачиси” томонидан сотилган муфтий Садриддинхон ҳақидаги фактларга бой, тарихий мақола – "Иймон ва Гумон"ни ҳам нашрнинг 3-сонида ўқийсиз.
Журналнинг кейинги саҳифаларида “Ёлғиз дарахт ўрмон бўлмас” мақоласи, “Ўзимизникилар ва ўзгалар” суҳбати, “Женя ўзбек”, “Баёти Шероз” ҳикоялари, “Ибратхонами ё ҳасратхона?” битикларини ўқишингиз мумкин.
“Талқин ва тадқиқотлар” рукнида “Ҳақиқатнинг олмос қирралари”, “Қодирийни малоллантирган масала”, “Таълим бозор талабига мосми?”, “Мирзо Улуғбекнинг нодир сурати”, “Фильмларда жанрлар қоришуви” ҳақида сўз боради.
Журнал аввалида Мольердан келтирилган қуйидаги иқтибос эса муштарийни мушоҳадага чорлайди: “Донгдор насаб эзгу амалларсиз бир пулга арзимайди. Аждодлар шон-шуҳратига уларга таассубимиз даражасидагина дахлдормиз”.
Тафаккурингизни бойитувчи янги билимлар, фикрларга чанқоқ бўлсангиз, журналнинг янги сонини, албатта, ўқинг.
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ