Маданият
“Рангсиз тушлар” анъанавий услубда тасвирга олинган. Узун-узун ҳаракатсиз кадрлар интеллектуал-муаллифлик фильмларига хос унсур. Бир фикрни ҳазм қилиб олган томошабинни кейинги кадрга – фикрга тайёрлашнинг йўли бу. Фильмда кўп муаммолар кўтарилган, лекин катта-катта оғриқлар Кашмиранинг биргина сири очилиши фонида қолиб кетади. Финалда шу “сир” олиб чиқилади. Бу кинофильмнинг юкини бироз енгиллаштириб қўйгандек...” Замонавий ўзбек киносининг изланишлари хусусида сўз борган “Инсон руҳий оламининг инъикоси” мақоласининг тўлиқ матни билан Маънавий ҳаёт” журналининг 2022 йил 3-сонида танишинг.
“Глобал миқёсда ҳар ўн қиз боланинг тўққиз нафари бошланғич таълим, тўртдан учтаси эса ўрта таълим (тахминан 9 йил) олади. Кам даромадли мамлакатларда қизларнинг учдан икки қисми бошланғич мактабда ўқийди, фақат ҳар уч қиздан бири ўрта мактабнинг қуйи босқичини (тугалланмаган ўрта таълим) тугатади... Юртимизда шундай туманлар борки, бутун бошли мактабдан битирувчилар орасида талайгина қизлар олий ўқув юртига кириш у ёқда турсин, ҳатто ҳужжат топширмаган бўлади...” Тарози рукнида эълон қилинган “Ўқиган ва ўқимаган” мақоласида жамиятнинг оғриқ нуқталаридан бири – қизлар таълими мавзусида мулоҳаза юритилган.
“Мумтоз адабиётда ёр билан бирга ёрон сўзи ҳам кўп келади. Бу сўз қипчоқ тилларида жаран шаклида диндош, дўст маъносида қўлланади. Туркий англашимда ёрон(жаран) дўст сўзидан анча фарқ қилади. У диндош, гоҳида эса фаришта маъносида ҳам қўлланади. Дўст сифатида фақат энг ишончли дўстга нисбатан ишлатилган...” Ёр сўзининг тарихий ва замонавий таҳлили ҳақида “Ёрга етар кун борми, ёронлар?” мақоласида ўқинг.
Журналнинг кейинги саҳифаларида “Маънавий қувват манбаи”, “Армон фарзандлари”, “Қадимиятдан келган одам”, “Дунёнинг меҳвари қаерда?”, “Ғор ёхуд башарият бешиги” мақолалари, “Бахтлиман дейишга ҳаққинг бор, қизим” суҳбати ҳамда “Аросат” ҳикоясини ўқишингиз мумкин. Шунингдек, “Олти соатда олти ойлик йўл”, “Шоҳларнинг шоирона суҳбати”, “Учинчи дунё”, “Қалтис саволларга нозик жавоблар” ҳақида сўз боради.
Журналнинг ушбу сонига Альберт Эйнштейннинг қуйидаги огоҳлантириши ўзига хос хулоса ясаган: “Бизнинг дунёмиз яшаш учун хавфли жой. Айримлар ёмонлик қилаётгани учун эмас, қолган барча буни жим кузатиб тургани учун”. “Маънавий ҳаёт”ни мутолаа қилинг – “ёмонлик қилаётган ва жим кузатаётган”лар томонида бўлманг.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ