Зиёли – қадриятлар поспонидир

Сақлаш
16:59 / 26.10.2022 1127 0

25 октябрь куни “Маънавият фестивали” доирасида “Зиёлилар форуми” ҳамда “Маънавият. Асосий тушунчалар луғати” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

 

 

Форумни Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо очиб бераркан, барча зиёлиларга миннатдорчилик билдирди.

 

“Маънавият, маданият ва адабиёт тушунчалари ўз-ўзидан бир-бирига боғлиқ. Шу боис бевосита бугун маънавий-маърифий йўналишда бизга фаол кўмак бериб келаётган барча олимлар, профессорларга ҳам миннатдорчилик билдираман.

Бугун янги бир даврга қадам қўйдик. Янги Ўзбекистон номи барчага таниляпти. Президентимиз бизнинг олдимизга янги вазифалар қўймоқда. Хусусан, “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобида “Янги маънавият” тушунчаси қайд этилди”, – деди у.

 

 

Шунингдек, Минҳожиддин Мирзо ўз нутқи давомида зиёлилар ким эканлигига таъриф бериб, жамиятда қилиниши керак бўлган ишлар ҳамда айни дамда кўзга кўринган муаммоларга тўхталиб ўтди.

 

“Жамиятимиз маънавиятсиз кўзланган мақсадларга эриша олмаслигимизни англаб етди. Бу борада амалга ошириладиган ишларда эса бизга зиёлилар кўмак беради. Хўш зиёли ким? У нимага масъул?

Зиёли – жамиятни илғор мақсадларга олиб чиқадиган, халқни эргаштирадиган, қадриятлари посбони бўлган бир инсондир”, дея таъкидлади Минҳожиддин Мирзо.

 

Шу билан бирга марказ раҳбари ёшлар тарбияси юзасидан ҳам ўз фикрларини билдирди ва бу муаммоларни бартараф этиш зиёлилар билан биргаликда амалга оширилишини айтиб ўтди.

 

Форум давомида 100 га яқин тарғиботчига нотиқлик, педагогик, психологик салоҳиятини ошириш, шунингдек, уларнинг ўқувчи-ёшлар орасида ижодий фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга бағишланган семинар ташкил қилинди ва “Маънавият, замонавий тарбия услублари ва аудитория билан ишлашда психологик ёндашиш”, “Омма билан ишлашнинг янгича усул ва методлари, тарғиботчиларнинг нотиқлик маҳорати” мавзулари юзасидан ёш тарғиботчилар билан маъруза қилинди ва илмий-амалий мунозаралар ўтказилди.

 

 

Шунингдек, зиёлилар “Маънавият. Асосий тушунчалар луғати” китоби ҳақида ҳам тўхталиб ўтишди. Китобга маънавият ва маърифат йўналишига оид 1000 дан ортиқ атама ва тушунчалар изоҳи киритилгани, луғатни тузиш ва унга тартиб беришда сўз, атама ва ибораларни шарҳлашда концептуал-назарий фикрлар, таъриф ва хулосалар асос қилиб олинганини билдирилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//