Сиёсат
Озарбайжон пойтахтида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош прокурорларининг биринчи йиғилиши ўтказилди, дея хабар бермоқда «Дунё» Ахборот агентлиги.
Тадбирда Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматулла Йўлдашев бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Учрашув чоғида томонлар ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидланиб, ташкилотга аъзо давлатлар бўлимлари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни кучайтириш трансчегаравий таҳдидларни, жумладан, экстремизм, наркотрафик билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишда муҳим аҳамиятга эгалиги қайд этилди.
Йиғилишда томонлар яқин алоқалар ўрнатиш орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, прокурорлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш, тажриба алмашиш мақсадида «Туркий тилли давлатлар бош прокурорлари кенгашини тузиш тўғрисидаги низом»ни имзолади.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Маданият
77545
Жамият
56614
Жамият
55814
Жамият
50885
Жамият
//
Изоҳ йўқ