Жамият
Кувайтнинг Jazeera Airways 30 сентябрдан Наманганга ҳафтасига 3 марта парвозлар амалга оширишни бошлайди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.
Хабар берилишича, Ўзбекистон ва Кувайт пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилганидан бир йил ўтиб, Jazeera Airways компанияси Ўзбекистоннинг катталиги бўйича учинчи шаҳри, мамлакатнинг шарқий қисмида жойлашган Наманган йўналишида рейслар очилганини эълон қилган.
Авиакомпания янги йўналиш бўйича парвозларни ҳафтасига учта рейс билан — душанба, чоршанба, жума кунлари амалга оширишни режалаштирмоқда. Биринчи авиапарвоз жорий йилнинг 30 сентябрь куни йўлга қўйилади.
«Бу Наманганга Яқин Шарқ минтақасидан илк йўналиш бўлиб, Ўзбекистоннинг шарқий қисми билан ривожланиб бораётган савдо алоқалари ва катта сондаги туристлар имкониятига эга минтақага йўл очади. Наманган ўзининг тарихий обидалари ва маданияти билан ажралиб турувчи Ўзбекистонинг енгил саноат ва озиқ-овқат марказидир», — деган Jazeera Airways компаниясининг Бош ижрочи директори Роҳит Рамачандра.
Кувайт билан Тошкент ва Наманган йўналишларида тўғридан-тўғри парвозларнинг амалга оширилиши икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш учун муҳимдир ҳамда республикамизга келаётган хорижий сайёҳларнинг сонини сезиларли ошишига хизмат қилади. Шу билан бирга, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг Кувайтга экспорти ҳажмини ошириш учун қулай имкониятлар яратади.
Ҳозирги пайтда Jazeera Airways компанияси билан Ал-Кувайт – Самарқанд – Ал-Кувайт йўнилиши бўйича авиапарвозларни йўлга қўйиш масаласи ишлаб чиқилмоқда.
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ