Жамият
Ўзбекистонлик Ойбек Эштемиров Москвада икки аёлни ёнғиндан қутқариб қолди.
Қайд этилишича, Ойбек еттинчи қаватдаги ёнғин содир бўлаётган хонадонга кириб, бир аёлни олиб чиққан. Кейин эса саккизинчи қаватдаги олов ичида қолган хонадондан кекса аёлни қутқарган.
У лифтда саккизинчи қаватга кўтарилаётган вақтда тутун ҳидини сезган ва бир қават пастда ёнғин юз берганини тушунган.
«Ҳеч нарсани ўйлаб ўтирмасдан ёрдамга ошиқдим. Ўша вақтда уларни қутқаришдан бошқа нарса хаёлимдан ўтмади. Ҳар қандай эркак шундай йўл тутган бўларди», — дейди Ойбек.
«Ўзбекистон ўзини ҳақиқий қаҳрамонлардек намоён этган Ойбек билан фахрланиши мумкин», деб ёзади Москва миллий сиёсат ва минтақалараро алоқалар департаменти.
24 ёшли ўзбекистонлик қаҳрамонлиги учун мукофотланди. Кўрсатган жасорати учун Ойбек Эштемиров департамент раҳбарининг ташаккурномаси ҳамда Москва фавқулодда вазиятлар вазирлиги бош бошқармасининг мукофоти билан тақдирланди.
Илм-фан
Жаҳон
Сиёсат
Сиёсат
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ