Ўзбекистонда қанча ишчи кучи борлиги маълум қилинди

Сақлаш
16:21 / 22.09.2022 613 0

Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь-июнь ойларида меҳнат ресурслари сони жами 19 млн 453,3 минг кишини ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Меҳнат ресурслари сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан таққосланганда 0,8 фоизга ошган.

 

2022 йилнинг январь-июнь ойларида республика ҳудудларида меҳнат ресурслари сони қуйидагича:

 

Қорақалпоғистон Республикаси – 1 073,2 минг киши;

 

Андижон – 1 775,1 минг киши;

 

Бухоро – 1 072,3 минг киши;

 

Жиззах – 788,9 минг киши;

 

Қашқадарё – 1 815,8 минг киши;

 

Навоий – 569,3 минг киши;

 

Наманган – 1 590,0 минг киши;

 

Самарқанд – 2 155,7 минг киши;

 

Сурхондарё – 1 465,8 минг киши;

 

Сирдарё – 486,0 минг киши;

 

Тошкент – 1 615,0 минг киши;

 

Фарғона – 2 092,3 минг киши;

 

Хоразм – 1 047,6 минг киши;

 

Тошкент шаҳри – 1 906,3 минг киши.

 

Маълумот учун, республиканинг доимий аҳолиси сони 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра 35,6 млн кишини ташкил этади. Жорий йилда доимий аҳоли сони кунига ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//