Муфтий Нуриддин Холиқназаров раислигида ўтган йиғилишда 4 нафар имом ишдан олинди

Сақлаш
15:41 / 22.09.2022 934 0

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров раислигида ўтган республикадаги туман-шаҳар бош имом-хатибларининг йиғилишида 4 нафар имом ишдан олинди. Бу ҳақда диний идора матбуот хизматида хабар берилди.

 

Қайд этилишича, йиғилиш жуда кескин ва танқидий-таҳлилий руҳда ўтган ва жорий йилнинг ўтган даврида масжидлар имом-хатиблари, имом-ноиблари ва отинойилар томонидан амалга оширилган ишлар муҳокама қилинган.

 

«Ўз вазифасига виждонан ёндашмаган, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини қондиришда жиддий саъй-ҳаракат қилмаган ва имомлик мақомига муносиб бўлмаган 4 нафар туман бош имоми ишдан олинди ва 1 нафарига «ҳайфсан» интизомий жазоси берилди», дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабарида.

 

Қуйидаги имомлар эгаллаб турган вазифасидан озод этилган:

Сурхондарё вилояти Термиз тумани бош имоми Очилов Яҳё;

 

Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани бош имоми Маматқулов Мамаюсуф;

 

Андижон вилояти Шаҳрихон тумани бош имоми Турғунов Иззатуллоҳ;

 

Тошкент шаҳар Сергели тумани бош имоми Ахбутаев Эшмурод.

 

Шунингдек, Фарғона вилояти Сўх тумани бош имоми Воҳиджон Камоловга интизомий чора кўрилган.

 

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда шу йилнинг 8 ойи давомида иш фаолиятдаги хато-камчиликларга йўл қўйгани сабабли 15 нафар имом-хатиб, 6 нафар имом-ноиби ва 2 нафар вилоят муҳтасиб вазифасидан озод этилгани, шунингдек, 19 нафар имом-хатиб ва имом ноибига «ҳайфсан» интизомий чораси берилгани алоҳида таъкидлангани урғуланган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги «Азиз ота» жоме масжиди имом ноиби Мирсобит Воҳидов фуқароларни «самосуд» қилишга ундовчи видеоси сабабли ишдан олинганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//