Жамият
Ўзбекистондаги мингдан ортиқ боғчада идиш-товоқларни ювиш учун шароит етарли эмас. Бу ҳақида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков Сенат кенгашининг мажлисида маълум қилди, дея хабар бермоқда Daryo.uz сайти.
Нурмат Отабековнинг таъкидлашича, боғчаларда касалланишларга 4 асосий омил сабаб бўлмоқда.
«Мактабгача таълим ташкилотларида сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларининг ишлатилиши, овқат тайёрлаш технологик жараёнига риоя этмаслик, муассасада номутахассисларнинг фаолият юритаётгани ва улар оддий санитария минимумини ўқимаганликлари гуруҳли касалланишларга сабаб бўлмоқда. Аутсорсинглар бизнинг фаолиятимизга, айниқса, МТТларининг озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, маҳсулотларни пишириб, тайёрлаб бериш жараёнига аралашуви бошлангандан кейин тартибсизлик авжига чиқиб кетди. МТТнинг ошхонасида, айтайлик, тадбиркорлик субъекти фаолият олиб боргандан кейин, унга президентимизнинг 6221-сонли қарорга мувофиқ, уч ойда бир маротаба кира оламиз. У ўн кун олдин биз келишимиздан хабардор бўлади. Ҳамма жойни супириб, тоза қилиб, биз келишимизга ҳеч қанақа камчиликларни кўрсатмайдиган қилиб қўйиши мумкин», деди мутахассис.
Нурмат Отабековнинг қўшимча қилишича, кўплаб боғчаларда идишларни ювиш учун шароит етарли эмас ва бу ҳолат ҳам касалланишларни келтириб чиқариши мумкин.
«Ҳозир Ўзбекистонда мавжуд бўлган мактабгача таълим ташкилотларининг қарийб 30 фоизи (1 200 га яқини) мослаштирилган бинода. Уларнинг сув таъминотига эътибор берадиган бўлсак, аксарият қисмида 3 минг 48 та ҳолатда идиш-товоқларни ювиш учун шароит йўқ — тоғоралардан фойдаланилади. Шунга ўхшаш ҳолатларнинг ҳаммаси кейинчалик гуруҳли касалланишга сабаб бўлиши мумкин.
Биз маҳсулотларни хавфсизлик нуқтаи назардан лабораторияларда текширган вақтимизда бир жиҳатга эътибор бердик. Уларнинг салкам 10 фоизи бактериологик нуқтаи назардан, 5 фоизи паразетологик нуқтаи назардан, салкам 5 фоизи кимёвий нуқтаи назардан талабга жавоб бермайди. Бундан кўриниб турибдики, мен 100 фоиз мактабгача таълим муассасасида шунақа деган фикрдан узоқдаман», деган у.
Маданият
Илм-фан
Жаҳон
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ