Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев Осиё чемпионатида иштирок этмайди

Сақлаш
15:42 / 21.09.2022 812 0

Ўзбекистонлик икки номдор спортчи – Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев Осиё чемпионатини ўтказиб юборади.

 

Шу йил 8-16 октябрь кунлари Баҳрайнда оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда қитъамизнинг энг кучли полвонлари қатори ҳамюртларимиз ҳам медаллар учун кураш олиб боради. Лекин Олимпиада чемпионлари Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев Баҳрайнга борадиган таркибга киритилмаган. Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг маълум қилишича, ҳар икки полвонимиз декабрь ойида Колумбияда ўтадиган жаҳон чемпионатига якка тартибда тайёрланади. 

 

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, 6 октябрь куни жамоамиз қуйидаги таркибда Манамага йўл олади:

 

Эркаклар:

 

-67 кг: Достон Ёқубов,

-73 кг: Адҳам Эргашев,

-81 кг: Оғабек Тўхтаев,

-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров,

-89 кг: Сарварбек Зафаржонов,

-89 кг: Ҳожиакбар Олимов,

-96 кг: Суннатилла Ўсаров,

-96 кг: Қурбонмурод Намозов,

-102 кг: Шарофиддин Амриддинов.

 

Аёллар:

 

-49 кг: Жамила Панфилова,

-59 кг: Нигора Абдуллаева,

-76 кг: Нигора Сувонова,

-81 кг: Ригина Адашбоева,

-87 кг: Турсуной Жабборова.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//