Спорт
23–25 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида енгил атлетика бўйича Марказий Осиё 4-очиқ чемпионати бўлиб ўтади.
Халқаро мусобақада 11 та мамлакатдан 300 дан ортиқ спортчилар иштирок этади. Ўзбекистондаги очиқ чемпионатга Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистон терма жамоалари ташриф буюради. Шунингдек, Малайзия, Таиланд ва Филиппиндан спортчилар келиши кутилмоқда.
Спорт мусобақаси Ўзбекистон спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва Енгил атлетика федерацияси томонидан Марказий Осиё енгил атлетика ассоциацияси ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ кўмагида ташкил этилмоқда.
Самарқанд шаҳридаги югуриш йўлакчасининг янги қопламаси ва World athletics стандартларига мос равишда сертификатланган улоқтириш учун секторларига эга «Афросиёб Арена» спорт мажмуаси енгил атлетика бўйича Марказий Осиё Очиқ чемпионатини ўтказиш учун тайёрлаб қўйилди. Очиқ турнир стадион реконструкциядан кейин ўтказилаётган илк йирик тадбир ҳисобланади.
Спортчилар асосий югуриш йўналишларида ҳамда техник мусобақаларда — баландликка сакраш, таяниб сакраш, узунликка, уч ҳатлаб сакраш, диск, болға отиш, найза улоқтириш бўйича қатнашади.
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси деярли барча йўналишларда чиқиши белгиланган. Мусобақада V Ислом бирдамлик ўйинлари ғолиблари Шарифа Давронова, Анвар Анваров, Суҳроб Хўжаев, Фарида Солиева, Наргиза Қўчқорова ва Роксана Худоёровалар ҳам мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишади.
Мусобақанинг учинчи кунида «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси кубоги, «Save Aral 2022» халқаро хайрия оммавий югуриш мусобақасининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтади. Икки мингдан ортиқ иштирокчилар Орол денгизи экологик муаммосига жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсадида ўтказиладиган Save Aral мусобақасини қўллаб-қувватлайди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ