“Инсон қадри учун” туркумидаги ижтимоий видеороликлар танлови

15:08 / 16.08.2022 7117
Сақлаш

Республика Маънавият ва маърифат маркази мукофот жамғармаси қарийб 800 миллион сўмлик “Инсон қадри учун” туркумидаги ижтимоий видеороликлар танловини эълон қилади.

Танловга қуйидаги мавзулар бўйича янгидан яратилган, 3 дақиқадан ошмайдиган ижтимоий видеороликлар қабул қилинади:

а).маънавий-ахлоқий фазилатлар (бунда саломлашиш одоби, каттага ҳурматда, кичикка иззатда бўлиш, меҳнатсеварлик, камтарлик, зийраклик, меҳмондўстлик, болажонлик, муросалилик, тежамкорлик, ҳалоллик, ростгўйлик, ҳожатбарорлик, виждонлилик, дахлдорлик, мардлик, шижоат, миллий ғурур, қатъият, тадбиркорлик, орият, ибо, ҳаё, қаноат, меҳнатсеварлик, олийжаноблик, китобхонлик каби маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришга йўналтирилган сюжетларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ);

б).боқий анъана ва миллий қадриятлар (бунда халқимиз томонидан асрлар давомида қадрланиб, сайқал топиб келаётган, жамият тараққиётига ҳисса қўшадиган миллий урф-одат ва қадриятларга доир мавзулар акс эттирилиши мумкин);

в).ижтимоий ҳамжиҳатлик (бунда миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик, меҳр-шафқат, ўзаро меҳр-оқибат, яқин қўшничилик, дўстлик ва шу каби жамиятнинг жипслигига хизмат қиладиган эзгу фазилатлар билан боғлиқ мавзулар ёритилиши мумкин);

г).экологик маданият (бунда видеороликлар атроф-муҳитни асраш, табиат неъматларини исроф қилмаслик, жамоат жойларини тоза сақлаш, “Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш каби мавзуларда тайёрланиши мумкин).

Ғолибларни аниқлашда қуйидаги мезонларга эътибор қаратилади:

  • видеороликда мавзунинг мазмун-моҳияти очиб берилгани;
  • видеороликда тасвир, овоз ва монтаж ишининг сифати;
  • муаллифнинг видеороликни яратишдаги ўзига хос ижодий ёндашуви, ишнинг плагиат эмаслиги;
  • видеороликнинг барча тоифадаги фойдаланувчилар учун мўлжалланган бўлиши;
  • видеороликда маънавий-ахлоқий қадриятларимизга зид бўлган тасвир ёки мазмун акс эттирилмаслиги.

Танловнинг ҳудудий ва  республика босқичи ғолиблари ва рағбатлантирилувчи номинациялар совриндорлари қуйидагича тақдирланади:

Биринчи босқичда:

1-ўрин – 10 000 000 (ўн миллион) сўм;

2-ўрин – 7 500 000 (етти миллион беш юз минг) сўм;

3-ўрин – 5 000 000 (беш миллион) сўм;

4 ва 5-ўринлар ҳамда 5 та рағбатлантирилувчи номинация – 3 000 000 (уч миллион) сўмдан.

Якуний босқичда:

1-ўрин – 50 000 000 (эллик миллион) сўм;

2-ўрин – 40 000 000 (қирқ миллион) сўм;

3-ўрин – 30 000 000 (ўттиз миллион) сўм;

5 та рағбатлантирилувчи номинация – 10 000 000 (ўн миллион) сўмдан.

Иштирокчилар ўзлари тайёрлаган ижтимоий видеороликларни шу йилнинг 1 октябригача Республика Маънавият ва маърифат марказининг ҳудудий бўлимларига юборишлари лозим.

Мурожаат учун телефон / телеграм:

1) Қорақалпоғистон Республикаси – 93 486 66 20;

2) Андижон вилояти – 99 1108786;

3) Бухоро вилояти – 99 703 4014;

4) Жиззах вилояти – 93 301 57 71;

5) Навоий вилояти – 90 730 06 49;

6) Наманган вилояти – 91 361 06 90;

7) Самарқанд вилояти – 88 935 71 71;

8) Сирдарё вилояти – 91 505 43 73;

9) Сурхондарё вилояти – 93 239 00 95;

10) Тошкент вилояти – 94 683 38 92;

11) Фарғона вилояти – 90 560 26 56;

12) Хоразм вилояти – 97 856 95 94;

13) Қашқадарё вилояти – 97 906 07 00;

14) Тошкент шаҳри – 93 036 02 66.

Ижодий иш билан бирга танлов иштирокчисининг исм-фамилияси, яшаш манзили, телефон рақами, иш ёки ўқиш жойи ҳақидаги маълумот ҳам юборилиши шарт.

Ҳудудий босқичда танлов мезонларига мос бўлган 1–5-ўринлар ва 5 та рағбатлантирилувчи номинация соҳиблари мукофотланади ҳамда республика босқичига тавсия этилади. Якуний босқичга чиққан иштирокчилар ўз видеороликларини янада такомиллаштиришлари ёки мутлақо янги видеоролик тайёрлаб, тақдим этишлари мумкин бўлади.

“Инсон қадри учун” туркумидаги ижтимоий видеороликлар танлови ҳақидаги барча маълумотлар Оyina.uz портали ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали эълон қилиб борилади.

 

2 Изоҳлар

Nabiyev Suhrob

12:01 / 01.01.1970

Bu yaxshi loyiha

Ne'mat

12:01 / 01.01.1970

Bu yaxshi ish.BIZNING TARIXIMIZGA BIR NAZAR SOLING.VA KELAJAGIMIZGA

Изоҳ қолдириш

//