Президент қарорига кўра Гимнастика бўйича Оксана Чусовитина мактаби ташкил этилади

Сақлаш
18:03 / 14.03.2022 806 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Гимнастика бўйича Оксана Чусовитина спорт маҳорати мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

Унга кўра, Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимида Гимнастика бўйича Оксана Чусовитина спорт маҳорати мактаби ташкил этилади.

 

Унга кўра, Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари, универсиадалар ҳамда бошқаларда Ўзбекистоннинг шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган халқаро даражадаги спортчиларни тайёрлаш;

 

Ўзбекистон миллий терма жамоаларига юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш;

 

ёш истиқболли спортчиларни танлаш ва тарбиялаш масалалари бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари, Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган республика болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактаби, гимнастика бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби ва бошқа спорт-таълим муассасалари билан узлуксиз ҳамкорликни амалга ошириш кабилар мактабнинг бош вазифалари этиб белгиланган.

 

2022/2023 ўқув йилидан фаолиятини бошлайдиган мактаб ўқувчиларининг умумий контингенти 165 нафарни ташкил этиб, улар 1-11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади. Ўқувчиларни умумтаълим дастурлари бўйича ўқитиш уларга энг яқин жойлашган умумий ўрта таълим мактабларида амалга оширилади.

 

Шунингдек, гимнастика мактаби ўқувчиларини текин (имтиёзли) овқатлантириш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови ундирилмайди ҳамда ўқувчилар тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат билан таъминланади;

 

Гимнастика мактабини ташкил этиш ва жиҳозлаш учун Давлат бюджетидан жами 25 миллиард сўм йўналтирилади.

 

Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб спортни ривожлантириш вазири А.И.Икрамов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А.Артикходжаев белгиланган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси