Бу йилги Ҳаж мавсумида энг кўп зиёратчи борадиган ҳудуд маълум бўлди

Сақлаш
09:05 / 23.05.2024 580 0

Бугун тонгда «Ҳаж-2024»нинг илк зиёратчилари Мадинага жўнаб кетди.

 

22 майдан 23 майга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан соат 01:40 да «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг илк рейси Тошкентдан Мадинага (Саудия Арабистони) 240 нафар зиёратчини олиб кетади ва шу орқали 2024 йилги Ҳаж мавсумини очади, деб хабар берди Uzbekistan Airports.

 

Бу йилги ҳаж мавсумида авиакомпания Ўзбекистоннинг 10 та шаҳридан Мадинага парвозларни амалга оширади.

 

Ҳудудлар кесимида пойтахт Тошкентдан энг кўп, 5830 нафар зиёратчи Ҳаж сафарига боришади.

 

Ҳудудлар бўйича парвозларнинг сони қуйидагича:

◻️ Тошкент шаҳар – 24 та рейс;

◻️ Наманган вилояти – 14 та рейс;

◻️ Фарғона вилояти 6 та,

◻️ Самарқанд вилояти – 4 та,

◻️ Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари – 3 тадан рейс;

◻️ Урганч ва Навоийдан 2 тадан рейс;

◻️ Нукус шаҳри – 1 та рейс.

 

Маълумот учун, бу йил Ўзбекистондан жами 15 130 нафар зиёратчи Ҳаж зиёратини адо этади.

 

«Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳар йили зиёратчиларнинг яқинларига терминал ва унинг атрофида тирбандлик ҳолатини юзага келтирмаслик учун аэропортга келмасликни ва ўз яқинларини масжидларда кузатишларини тавсия қилади. Зиёратчилар аэропортга тартибли равишда махсус автобусларда етиб келишади, рўйхатдан ўтгач етарлича ўриндиқлар ўрнатилган жўнаб кетиш зонасига йўл олишади. Самолётга чиқишни кутиш вақтида зиёратчиларга ичимлик ва газаклар таклиф этилади», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//