Республикадаги хоҳлаган Президент мактабига ҳужжат топширса бўладими?

Сақлаш
10:05 / 23.05.2024 614 0

Хабарингиз бор, умумтаълим муассасаларининг 4-синфини тамомлаган ўқувчилар Президент мактабларининг 5-синфига белгиланган йиллик қабул квотаси доирасида иккита синфга 12 нафардан (жами 24 нафар) қабул қилинади.

 

Ўқувчи республикадаги хоҳлаган Президент мактабига ҳужжат топшира олмайди. Яъни, талабгор фақат таълим олаётган ҳудуддаги Президент мактабига ҳужжат топшириши мумкин.

 

Мисол учун, Қорақалпоғистон Республикасидаги мактаб ўқувчилари фақат Нукус шаҳридаги Президент мактабига, Андижон вилоятидаги мактаб ўқувчилари эса фақат Андижон шаҳридаги Президент мактабига ҳужжат топширишлари мумкин.

 

Бундан ташқари, Президент мактабларига ҳужжат топшириш учун ўқувчининг баҳолари инобатга олинади. Асосан, талабгорнинг математика ва табиатшунослик фанларидан 4-синфдаги йиллик баҳоси 5 (аъло) бўлиши керак. Бошқа фанларга нисбатан ушбу мезон татбиқ этилмайди.

 

Баҳолар табелининг нусхаси эса мактаб директори томонидан тасдиқланган бўлиши шарт.

 

Олдинроқ Президент мактабларига 2024/2025-ўқув йили учун қабул кунлари эълон қилингани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//