Айрим тўловлар ходимнинг рухсатисиз иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин

Сақлаш
17:05 / 22.05.2024 811 0

Бандлик вазирлиги берган маълумотга кўра, бир қатор ҳолатларда ходимнинг рухсатисиз иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.

 

Жумладан:

 

◻️ солиқлар ва йиғимларни ундириш учун;

 

◻️ суд қарорларини ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш, шунингдек, ваколатли органларнинг қонуний талабларини бажариш учун;

 

◻️ иш ҳақи ҳисобига берилган бўнакни ушлаб қолиш, бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтганлиги муносабати билан хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига берилган, сарфланмаган ва ўз вақтида қайтарилмаган бўнакни ушлаб қолиш учун;

 

◻️ ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ошмаса;

 

◻️ иш берувчи томонидан ходимга қўлланган жаримани ундириш учун;

 

◻️ ходим қайси иш йили ҳисобига таътил олиб бўлган бўлса, ўша йил тугагунига қадар меҳнат шартномаси бекор қилинганда таътилнинг ишлаб берилмаган кунлари учун.

 

Таъкидлаш лозим, ҳар бир тўлов чоғида иш ҳақидан ушлаб қолинган маблағларнинг умумий суммаси ходимга ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақининг 50 фоизидан ошиши мумкин эмас.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//