Иқтисодиёт соҳасида ўқимайдиган талабаларга ҳам «Молиявий саводхонлик асослари» ўргатилади

Сақлаш
10:05 / 23.05.2024 581 0

Ноиқтисодий таълим йўналишидаги олий ўқув юртларида «Молиявий саводхонлик асослари» ўқитилиши бошланади, дея маълум қилди Марказий банк.

 

Хабарга кўра, «Молиявий саводхонлик асослари» ўқув қўлланмасини ноиқтисодий йўналишда таҳсил олувчи талабаларга ўқитиш мақсадида республика бўйича 37 та олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

 

Ҳамкорлик доирасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тавсияси билан 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб қўлланма олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнига киритилади.

 

Аниқлик киритилишича, ҳудудларда мазкур фанни ўқитишга масъул бўлган 81 нафар профессор-ўқитувчилар учун Марказий банк томонидан онлайн ва офлайн тренинглар ўтказилган.

 

Лойиҳани амалга ошириш ва ўқитиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган саволлар бўйича Марказий банкнинг доимий эксперт кўмаги кўрсатилиши белгилаб олинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//