Ўзбекистон чиқинди газларни камайтиргани учун Жаҳон банки томонидан тақдирланган жаҳондаги биринчи давлат бўлди

Сақлаш
11:42 / 23.06.2024 157 0

Энергетика секторида эмиссияларни камайтириш бўйича ҳукумат сиёсатини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида эришган натижалари эвазига Ўзбекистон Жаҳон банкидан тўлов қабул қилган дунёдаги биринчи давлат бўлди.

 

Бу Жаҳон банкининг мамлакатга энергия самарадорлигини ошириш, энергия субсидияларини қисқартириш ва тоза энергия манбаларига ўтишга кўмаклашувчи «Ўзбекистонда энергетика ислоҳотлари учун инновацион углерод ресурсларини қўллаш» (iCRAFT) лойиҳаси доирасида амалга оширилди. Ушбу турдаги лойиҳа банк томонидан дунёда биринчи маротаба амалга оширилмоқда.

 

Хусусан, iCRAFT лойиҳаси доирасида 500 минг тонналик иссиқона газлари эмиссияси муваффақиятли камайтирилгани натижасида Жаҳон банкининг Трансформацион углерод активлари жамғармаси (ТCАФ) Ўзбекистонга 7,5 миллион доллар миқдорида грант ажратди. Ушбу натижаларни учинчи томон мустақил равишда тасдиқлади.

 

Юқорида келтирилган тўлов Ўзбекистон ҳукумати ва Жаҳон банки ўртасида iCRAFT лойиҳаси доирасида тузилган Қисқартирилган эмиссияларни сотиб олиш шартномаси бўйича кутилаётган бир нечта траншларнинг биринчисидир.

 

Битимга кўра, мамлакат энергетика секторини ислоҳ қилиш натижасида эмиссияларни, мустақил равишда тасдиқланган ҳолда, қисқартирганлиги учун 20 миллион долларгача грант маблағлари ёки «углерод молияларини» олиши мумкин бўлади.

 

iCRAFT лойиҳасини амалга ошириш давомида Ўзбекистон 60 миллион тонна иссиқхона газлари эмиссияларини камайтиришни режалаштирмоқда. Шундан 2,5 миллион тоннага яқин иссиқхона газлари лойиҳа доирасида мамлакатдан харид қилинади. Ўзбекистон қолган углерод бирликларини iCRAFT лойиҳасини амалга ошириш жараёнида яратилган ва синовдан ўтказилган тизим ва механизмлар ёрдамида халқаро углерод бозорларида сотиши мумкин бўлади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Сиёсат

13:46 / 28.09.2024 0 8
Танлов ғолиблари тақдирланди

Жамият

15:16 / 27.09.2024 0 25
Пенсия тизими ислоҳ қилинади

//