Энди кредит тарихини беркитиб қўйиш мумкин бўлади

Сақлаш
16:53 / 21.06.2024 174 0

2024 йилнинг 20 июнь санасидан бошлаб фуқаронинг рухсатисиз кредит тарихини ҳеч ким ўргана олмайди.

 

Маълум бўлишича, «Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси кредит ахбороти субъектларининг кредит тарихи ва унга оид маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида «FREEZE» хизматини ишга туширмоқда. Хизмат ҳозирда тест режимида ишлайди.

 

Бунда мазкур хизмат орқали кредит ахбороти субъектлари (жисмоний шахслар) ўзларининг кредит тарихларини «Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси орқали олинишига тақиқ қўйишлари мумкин бўлади. Яъни, фуқаро ўзининг кредит тарихини текширишга тўсиқ қўя олади.

 

Шунда кредит тарихи жисмоний шахснинг розилиги ва хабарисиз ўрганилишининг олди олинади.

 

Ушбу хизматдан дастлаб тест режимида wwwinfokredit.uz веб-сайти орқали бепул фойдаланиш мумкин бўлади.

 

Бироқ 2025 йил 1 январдан хизмат пуллик тарзда амалга оширилади. Бунда нарх БҲМнинг 0,03 баробари миқдорида(ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда) бўлади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Сиёсат

13:46 / 28.09.2024 0 8
Танлов ғолиблари тақдирланди

Жамият

15:16 / 27.09.2024 0 25
Пенсия тизими ислоҳ қилинади

//