Jadidlar.uz платформаси ишга тушди

Сақлаш
15:01 / 21.01.2024 978 0

Тарих институтида Тарих институти ходимлари томонидан яратилган Jadidlar.uz платформасининг кенг жамоатчилик учун тақдимоти бўлиб ўтди. Лойиҳа ташаббускори ва бошлиғи Тарих институти директори, академик Азамат Зиё ҳисобланиб, Jadidlar.uz платформаси 2021–2023 йиллар давомида Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси буюртмасига кўра тайёрланган. Ушбу электрон платформага 250 га яқин жадидлар турмуши, иши ва меросига оид қимматли маълумотлар, ҳужжатлар, асарлари киритилган.
 
Тадбирда дастлаб Тарих институти илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Дилноза Жамолова сўзга чиқиб, лойиҳа яратилиши ва унинг иштирокчилари ҳақида батафсил маълумотлар берди ва шу кунга қадар кенг жамоатчилик ва халқ 30 га яқин жадидлар ҳақида умумий маълумотга эга бўлган бўлса, эндиликда мазкур платформа орқали 250 га яқин жадидлар ҳақида батафсил маълумотлар олиши мумкинлигини таъкидлади.

 

Шундан сўнг, Тарих институти таянч докторанти, Jadidlar.uz сайтига доимий равишда маълумотлар юклаб борувчи масъул ходим Далер Мирзаев платформадан қандай фойдаланиш ва уни ишлатиш ҳақида маълумотлар бериб ўтди. 

 

Тарих институти бош илмий ходими, тарих фанлари доктори Муҳайё Исакова ҳам платформанинг яратилиш тарихи, жараёни ва бу платформанинг жамият учун аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдирди.

 

Шундан сўнг, тақдимотга ташриф буюрган журналистлар ва кенг жамоатчилик вакиллари, меҳмонлар томонидан лойиҳа қатнашчиларига савол ва таклифлар берилди.

 

Маълумот учун, Jadidlar.uz платформасига ҳозирга қадар жадидларга тегишли бўлган 174 та асар, 1000 дан ортиқ мақола, 120 га яқин шеърлар ҳамда 500 га яқин ҳикматли сўзлар киритилган бўлиб, портал жадидларга оид янги маълумотлар билан доимий тўлдириб борилади. Бундан ташқари, ушбу платформага жадидчиликни ўрганувчи манбалар сифатида 200 га яқин суратлар, 38 та эшитувлар, 20 га яқин кўрувлар ва 73 та архив йиғма жилдлари киритилган. Шунингдек, жадидчиликга оид тадқиқотлар сифатида 95 та асар, 223 та мақола, 37 та диссертация ва 9 та хотира асарлари юкланган.

 

Завқибек МАҲМУДОВ,
Тарих институти кичик илмий ходими

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси