Ҳозир грантда ўқиётган талабалар учун ҳам янги тартиб амал қиладими?

Сақлаш
11:05 / 10.05.2024 1522 0

Маълумки, эндиликда таълим гранти талабаларга бир ўқув йили учун ажратилади. Бунда грант ўқишга энг юқори балл билан кирган абитуриентларга ажратилади. Аммо 2-курсдан бошлаб давлат гранти рейтинг кўрсаткичлари бўйича энг юқори балл тўплаган талабаларга берилади. Яъни, агар грантга кирган талаба ўқув йилини суст ўзлаштирса, иккинчи ўқув йилида контрактга тушиб кетиши, контрактда ўқиган яхши талаба эса грантга чиқиб олиши мумкин.

 

Хўш, мазкур тартиб ҳозирда ўқиётган 1-курс талабалари учун ҳам татбиқ қилинадими?

 

Йўқ. Бу тартиб фақатгина 2024/2025 ўқув йили учун амал қилади. Яъни, фақат жорий йилда ўқишга кирадиган 1-босқич талабалари бундай имкониятга эга бўлади.

 

Ҳозирда грантда ўқиётган биринчи ва ундан юқори босқичдаги талабалар учун эса то битириб кетгунигача давлат гранти сақланиб қолади. Уларга ушбу янги тартиб амал қилмайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси