Дўстлар билан муаммолар ҳақида гаплашиш инсонни бахтли қилади

Сақлаш
18:05 / 10.05.2024 1459 0

Тадқиқотчиларнинг айтишича, бу орқали одам дўстона муҳитни ҳис қилади ва бу унга ўзини бахтли ҳис қилишига ёрдам беради.

 

Аслида ҳаётидан нолиш ҳар қаерда салбий одат ҳисобланади. Аммо олимлар бунинг инсон руҳиятига бахтлилик гармонларини етиштириб беришини аниқлади.

 

«Бизнинг тадқиқотимиз кучли дўстлик муҳитининг шаклланишини исботлади. Бундай муҳит салбий ҳис-туйғуларни юмшатади ва ижтимоий ёрдам излаш орқали шахслараро муносабатларни мустаҳкамлайди», дейди тадқиқотчилардан бири.

 

Тадқиқот 2 та қисмга бўлинган.

 

Унинг биринчи қисмида 2614 нафар ўрта мактаб ўқувчиларидан дўстликнинг хусусиятлари, ҳаётдан қониқиш ва руҳий тушкунлик ҳақида сўровнома ўтказилган.

 

Кейинчалик тадқиқотчилар жамоаси ҳаётдан қониқиш ва биргаликдаги фикрлаш ўртасидаги муносабатни ўрганиб чиққан. Қатнашувчилар икки тоифага бўлинган – қўллаб-қувватловчини истайдиган ва нолийдиганлар.

 

Натижалар шуни кўрсатдики, биргаликда фикр юритиш ва айниқса қўллаб-қувватловчи дўст билан суҳбат қуриш ҳаётдан қониқиш каби ҳиссиётларни уйғотади.

 

«Биргаликда фикр юритиш ҳаётдан қониқиш билан ижобий боғлиқ бўлиб, қанчалик кўп фикр алмашсак, шунчалик бахтли бўламиз», деб ёзилади тадқиқот хулосасида.

 

Шунингдек, нола қилиб, йиғлаб дардлашиш фақатгина қизларда кузатилган. Бундай дардлашиш аксинча таъсир кўрсатиши, яъни яшашдан қониқмаслик туйғусини шакллантириши исботланди.

 

Ажабланарлиси, қўллаб-қувватловчи дўстона муҳит йиғлаб нола қилувчилар учун ҳам энг яхши даво муҳити экан.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси