Шоҳжаҳон Жўраевга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда

Сақлаш
14:05 / 10.05.2024 1486 0

Норасмий маълумотда 2023 йилнинг 12 декабрь санасида хонанда собиқ турмуш ўртоғининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонига борган ва турмуш ўртоғини куракда турмайдиган, қадр-қимматини таҳқирловчи турли сўзлар билан ҳақорат қилгани айтилади.

 

Маълум бўлишича, бундан олдин ҳам, яъни 2023 йилнинг февраль ойида ҳам Шоҳжаҳон Жўраев маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг ҳақорат қилиш моддаси билан жавобгарликка тортилган ва унга 1,5 миллион сўм жарима солинган.

 

Эндиликда жиноят кодексининг ҳақорат қилиш моддасига зид ҳолатда ҳаракат қилган ва олдингисидан хулоса қилмаган Жўраевга нисбатан яна жиноят иши қўзғатилган.

 

Ҳозирда хонандага нисбатан қандай жазо қўллангани маълум эмас.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси