Талабалари хорижда ўқиётган давлатлар орасида Ўзбекистон ТОП-5 таликка кирди

Сақлаш
17:05 / 10.05.2024 1450 0

Хабарга кўра, ЮНEСКО хорижда таҳсил олаётган талабалар бўйича 2021 йилдаги ҳисоботини тақдим қилган.

 

Унда ёзилишича, 2021 йил давомида хитойлик ва ҳиндистонлик талабалар хорижга ўқишга кетиш бўйича етакчилик қилган. Эҳтимол бунга мазкур давлатлардаги аҳолининг кўплиги ва шунинг учун ўқишга бўлган талабгорларнинг юқорилиги сабаб бўлса керак.

 

Маълумотга кўра, 2021 йилда 1 млн. нафардан ортиқ хитойлик талаба чет элда таҳсил олган бўлса, шу рақамларнинг қарийб тенг яримича бўлган ҳиндистонликлар ҳам хорижда ўз илмий изланишларини давом эттирган.

 

Ёшлари хорижда энг кўп ўқиётган давлатлар ичида Вьетнам 3-ўринни эгаллаган.

 

Шунингдек, Ўзбекистон ҳам талабалари энг кўп хорижда ўқийдиган давлатлар қаторидан ўрин олган. Мамлакатимиз 2021 йилги статистикада 5-ўринни олган бўлиб, ўша йилги ҳисоб-китобга кўра, 100 минг нафардан ортиқ ўзбекистонлик талаба хорижда таҳсил олишда давом этган.

 

 

Маълумотга ўрнида, энг кўп талабани ўз бағрида жамлаган давлат АҚШ бўлган. Бу давлатга 2021 йилда 833 минг нафар хориж талабаси ўқиш учун борган.

 

601 минг нафар талабани бағрига олган Буюк Британия эса 2-ўринни эгаллаган.

 

Қуйида 5 та энг кўп хориж талабаларини қабул қилган давлатлар келтирилган:

АҚШ – 833 минг нафар;

Буюк Британия – 601 минг нафар;

Австралия – тахминан 378 минг нафар;

Германия – 376 минг нафар;

Канада – 318 минг нафар.

 

Ҳисоботда ёзилишича, йилдан йилга талабаларнинг хорижда ўқишга бўлган талаби ортиб бормоқда. Масалан, 2001 йилда дунё бўйича 2,2 млн. нафар талаба чет давлатларга ўқиш учун борган бўлса, 2021 йилда бу сонлар 6,39 млн. ни ташкил қилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси