9 нафар ўзбекистонлик боксчи ЖЧ−2023 да камида бронза ва 50 минг АҚШ долларидан мукофот пулини нақд қилди

Сақлаш
11:05 / 11.05.2023 889 0

Тошкент шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг чоракфинал баҳслари якунланди.

 

Ўзбекистон терма жамоаси 9 нафар боксчи билан ярим финалга қадар етиб келишнинг уддасидан чиқди ва яна 4 боксчи ушбу босқичга етиб кела олмади. Куба ва Россиянинг 6 нафар, Қозоғистоннинг эса 5 нафар боксчиси финал йўлланмаси учун баҳсларга киришади.

 

Энг кўп ярим финал йўлланмасини қўлга киритган мамлакатлар рўйхати:

 

Ўзбекистон — 9;
Куба, Россия — 6;
Қозоғистон — 5;
Франция, Грузия, Ҳиндистон, Испания — 3;
Арманистон, Озарбайжон, Бразилия, Мўғулистон — 2;
Хитой, Италия, Иордания, Қирғизистон, Мексика, Тожикистон — 1.

 

Шу тариқа Ўзбекистон миллий жамоасининг 9 нафар боксчиси камида бронза медалини ва энг камида 50 минг АҚШ долларидан мукофот пулини нақд қилди.

 

Маълумот учун, 11 май турнирда дам олиш куни бўлади. Яримфинал жанглари 12 май куни, финал баҳслари 13-14 май кунларига белгиланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси