«Маҳалла еттилиги» иш фаолиятига қараб рағбатлантирилади

Сақлаш
16:05 / 23.05.2024 1434 0

Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳалла еттилиги» фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (FPI – фойдали иш коэффициент) бўйича баҳолашда маҳалла раисининг иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 2023 йил 21 декабрдаги фармонида «маҳалла еттилиги»нинг фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (FPI) бўйича баҳоланиши белгиланган. Бунда маҳалла раислари ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори фаолиятини баҳолашда уларга 20 фоиз балл беришга ҳақли.

 

«Маҳалла еттилиги» аъзоларининг иш ҳақини асосий иш жойидан бериш тартиби сақлаб қолинган ҳолда KPI асосида баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб, улар моддий рағбатлантирилиб борилади.

 

Бир ой муддатда «Маҳалла еттилиги» аъзолари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича баҳолаш методикаси қайта ишлаб чиқилади.

 

Бунда:

– хотин-қизлар фаоли фаолиятини баҳолашда ички ишлар органлари томонидан тазйиқ ва/ёки зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга берилган ҳимоя ордерлари сони инобатга олинмайди;

– ҳоким ёрдамчилари фаолиятини баҳолашда «янги ташкил қилинган субъектлар» кўрсаткичига асосан уларнинг олис ҳудудларда фаолият юритаётганларига қўшимча коэффициент бериш имконияти ҳисобга олинади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//