Қашқадарёда юк машинаси пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган ўқувчини уриб юборди

Сақлаш
14:05 / 23.05.2024 1430 0

Маълум бўлишича, воқеа 15 май куни Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида содир бўлган.

 

Ўша куни Самарқанд-Ғузор автомобиль йўлидан ҳаракатланиб келаётган Камаз юк машинаси Кўкдала туманида жойлашган 37-мактаб олдидаги пиёдалар йўлакчасидан ўтаётиб 2-синф ўқувчисини уриб юборган. Оқибатда ўқувчи оғир тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

 

Аслида йўлдан ўтаётган болалар бир неча нафар бўлган. Пиёдалар йўлакчасидан ҳаракатланаётган ўқувчиларга биринчи Nexia русумли автомобиль тўхтаб, йўл берган. Бироқ йўлнинг иккинчи бўлагида катта тезлик билан келаётган юк машинаси тезликни пасайтирмаган ва тўхтамаган. Оқибатда «пиёда чизиқларига ишонган болалар»дан бирини уриб юборган.
 

Аниқланишича, ҳодиса юзасидан Кўкдала туман ИИБ тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//