Қандай тоифадаги одамларни пашша кўпроқ чақиши тахмин қилинди

Сақлаш
17:05 / 23.05.2024 1430 0

Табиатнинг айрим сирлари борки, уларнинг тагига етиш қийин. Исботланганлари эса кишини ҳайратга солади.

 

Масалан, пашшаларни олайлик. Улар гарчи онгсиз кўринсада, аммо ҳаракат жиҳатидан ақлсизга ўхшамайди. Гап бу ерда уларнинг чақиш ёки чақмаслигида кетмоқда.

 

Пашшалар баъзи одамларнинг қонига ташна бўлади. Айрим одамларни эса чақмайди. Олимларнинг тахминига кўра, бу шунчаки тасодиф эмас экан.

 

Тўғри, олимлар аниқ сабабни кўрсатолмайди, аммо изланишларига таянган ҳолда баъзи фаразларни илгари суришади.

 

Уларнинг гипотезаларига кўра, қуйидаги тоифага кирувчи одамлар пашшаларнинг асосий «ўлжа»си ҳисобланар экан:

◻️ Карбонат ангидрид чиқарадиганлар (Бу тоифага кирадиганлар – катта ёшдагилар, ҳомиладор аёллар, шунингдек, жисмоний меҳнат билан шуғулланадиганлар);

◻️ Жуда кўп терлайдиганлар;

◻️ Алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилувчилар;

◻️ И қон гуруҳига мансуб одамлар;

◻️ Терисида бактериялари кам одамлар (яъни ниҳоятда тоза бўлиб юрадиганлар);

◻️ Аёллар;

◻️ Шўр, аччиқ, ва калийга бой таомларни истеъмол қилувчилар;

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//