«Ҳайвонтепа», «Қорабоғтепа-1» ёдгорликларини бузиб, ўрнига уй ва иссиқхона қурмоқчи бўлишди

Сақлаш
17:05 / 23.05.2024 1444 0

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлаш мақсадида ўтказган назорат тадбирларида бир қатор қонун бузилишлари аниқланди.

 

Жумладан, Сурхондарё вилояти Денов туманидаги В – ВИИ асрларга оид «Қорабоғтепа-1» археологик ёдгорлигининг 585 м3 майдони фуқаро С.С. ва М.С.лар томонидан уй-жой қуриш мақсадида текислаб юборилиб, ёдгорликка 19,3 млрд. сўмлик зарар етказилган.

 

Шунингдек, Сариосиё туманидаги миль.авв. ИИИ–И асрларга оид «Ҳайвонтепа» археология ёдгорлигининг 3500 м3 майдони «М.И.С» хусусий корхонаси томонидан иссиқхона қуриш мақсадида бузилиб, ёдгорликка 208,1 млрд. сўмлик зарар келтирилган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан ҳозирда жиноят иши қўзғатилиб, назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

 

«Эслатимиз ўтамиз!!! Мазкур жиноий қилмишлар қонунчиликка асосан оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахсларга нисбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//