Антониу Гутерриш Ўзбекистонга келди

Сақлаш
17:06 / 30.06.2024 65 0

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

 

 

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олган.

 

Маълумот учун, БМТ Бош котиби 30 июнь – 1 июль кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

 

 

Ташриф доирасида Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.

 

Кун тартибидан Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг институтлари билан кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари, шунингдек, глобал сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари ўрин олган.

 

Бундан ташқари, БМТ Бош котибининг қатор саноат ва ижтимоий соҳа объектларини ҳам бориб кўриши ҳамда икки томонлама учрашув ва тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//