Телеграм асосчиси ўз блогида Ўзбекистонга қилган саёҳати ҳақида ёзди

Сақлаш
15:06 / 30.06.2024 70 0

Телеграм асосчиси Павел Дуров Ўзбекистонга ташриф буюрди.

 

 

Унинг ўз блогида ёзган постига кўра, у бу ерга келганидан жуда хурсанд бўлган.

 

«Бу ҳафта мен Ўзбекистонга ташриф буюрдим ва у ердан жуда хурсанд бўлдим», дейди у.

 

Дуровнинг фикрича, ўзбекистонликлар Телеграмъни яхши кўради.

 

«Ўзбекистон Телеграмъни яхши кўради: 37 миллион аҳолининг 70 фоиздан ортиғи Телеграмъда ва уларнинг бутун иқтисодиёти бизнинг платформамизда бошқарилади (мамлакатдаги ҳар бир бизнесда Телеграм боти ёки канали мавжуд). Биз бундай машҳурликдан фахрланамиз ва Ўзбекистонга севгимизни изҳор қилиб қоламиз», деб ёзади у ўз постида.

 

 

Ўзбекистонга сафар давомида Дуров, шунингдек, тез ривожланаётган Тошкентнинг замонавий инфратузилмаси, Шарқий Ўзбекистоннинг тоғли ландшафтлари, Бухоро ва Самарқанднинг бой тарихидан ҳайратланганини таъкидлайди.

 

 

У самимий қабул учун миннатдорчилик билдирар экан, йил охирида Тошкентда «кўпроқ қолиш»га умид қилишини ҳам айтади.

 

«Мен кўплаб ёш ва иқтидорли, қалби қайноқ инсонларни учратдим. Мени самимий қабул қилганларидан миннатдорман ва шу йил охирида қуёшли Тошкентда кўпроқ қолишга умид қиламан» дейди Телеграм асосчиси.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//