Болани қонунга хилоф тарзда диний таълим олишга жалб қилиш тақиқланади

Сақлаш
15:31 / 25.06.2024 154 0

Болани қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилган ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан маъмурий жавобгарликка тортилади.

 

Олий Мажлиснинг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига бола ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

 

Хабарга кўра, мазкур жиҳат эътиборга олиниб Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси қўшимча бандлар билан тўлдирилади.

 

Яъни, энди ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан бола қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилинса, БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача жаримага тортилади.

 

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, ҳуқуқбузар томонларга БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси тайинланади.

 

Шунингдек, қонун лойиҳаси билан болани рўйхатдан ўтказилмаган ёки лицензияга эга бўлмаган ташкилотлар ёхуд махсус диний маълумоти бўлмаган ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича марказий бошқарув органининг рухсатисиз диний таълим бераётган шахслар ихтиёрига диний таълим олиши учун топширишга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилмоқда.

 

«Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши болаларнинг таълим олиш соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг комил инсон бўлиб етишишига, диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари қурбонига айланишининг олдини олишга хизмат қилади», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Сиёсат

13:46 / 28.09.2024 0 9
Танлов ғолиблари тақдирланди

Жамият

15:16 / 27.09.2024 0 27
Пенсия тизими ислоҳ қилинади

//