Айрим фуқаролар жамоат транспортидан бепул фойдаланади

Сақлаш
14:47 / 25.06.2024 151 0

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида қабул қилинган қонун лойиҳасида мазкур жиҳатга ҳам эътибор қаратилган.

 

Ҳужжатда, шунингдек, мазкур шахсларга қилинган ҳомийлик маблағларини солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайдиган харажатларга қўшиш назарда тутилган.

 

Бундан ташқари, қонун лойиҳаси билан ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан хотин-қизлар ва болаларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахслар, шунингдек, оилалар манфаатларини кўзлаб фуқаролик ва маъмурий судларга аризалар, шикоятлар, даъволар киритилганда давлат божини тўлашдан озод қилиш белгиланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Сиёсат

13:46 / 28.09.2024 0 9
Танлов ғолиблари тақдирланди

Жамият

15:16 / 27.09.2024 0 27
Пенсия тизими ислоҳ қилинади

//