Руҳан соғлом фуқаро руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди

Сақлаш
12:50 / 25.06.2024 153 0

Руҳий соғлом фуқаро унинг розилигисиз руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилган ва тиббий кўрикдан ўтказилган.

 

Жабрланувчи ҳолат бўйича Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га мурожаат қилган ва масъулларга чора кўрилишини сўраган.

 

Маълум бўлишича, воқеа Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган. Унда фуқаро B.N. туман ИИБ профилактика инспектори ва маҳалла вакиллари билан ҳамкорликда қонунга зид равишда Қўқон шаҳрида жойлашган вилоят 2-сонли руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.

 

Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили фуқаро B.N. билан учрашганда у руҳий касалликлар шифохонасига кўрикдан ўтказиш учун жойлаштирилишида розилик хатига имзо қўймагани, шунга қарамасдан уни шифохонага жойлаштиришгани ва 3 кун давомида кўрикдан ўтказишгани ҳамда соғлом бўлганлиги сабабли жавоб бериб юборишганлигини маълум қилган.

 

Мурожаат юзасидан ўтказилган ўрганиш давомида фуқаро B.N.ning сўзлари тасдиқланган.

 

Хабарда айтилишича, ростдан ҳам шифохона қабулхонасида даволаниши учун олинган розилик тилхатида унинг имзоси бўлмаганлиги, шунга қарамасдан унинг руҳий ҳолатини текшириш учун қабул қилган врач A.Jo‘rayev томонидан шифохонага жойлаштирилиб, тиббий кўрикдан ўтказилганлиги аниқланган.

 

Якунда «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддаси 2-қисмида психиатрия текшируви текширилаётган шахснинг маълумотларни билган ҳолда текширув ўтказилишига ихтиёрий розилиги мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилиши талаблари бузилганлиги маълум бўлган.

 

Шундан сўнг Фарғона вилоят 2-сонли руҳий касалликлар шифохонасига Омбудсман хулосаси киритилган.

 

Хулосага кўра, шифохонанинг навбатчи врач-психиатри A.Jo‘rayevga ўз ишига совуққонлик билан ёндашгани учун «ҳайфсан» берилган.

 

Қонун бузилиш ҳолатлари қайта такрорланмаслиги бўйича масъуллар иштирокида йиғилиш ўтказилиб, шифокорлар огоҳлантирилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Сиёсат

13:46 / 28.09.2024 0 9
Танлов ғолиблари тақдирланди

Жамият

15:16 / 27.09.2024 0 27
Пенсия тизими ислоҳ қилинади

//