Шимолий Орол денгизида сув ҳажми ошди

Сақлаш
10:13 / 25.06.2024 167 0

Қозоғистон Сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги Шимолий Орол денгизида сув сатҳи кўтарилганини маълум қилди.

 

Вазирлик маълумотларига кўра, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонни ўз ичига олган Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштирувчи комиссиясининг 86-йиғилишида томонлар суғориш мавсумида Шимолий Оролга 997 миллион куб метр сув оқиб келишига келишиб олган. Шунингдек, оқим йилига камида 30 кубометр бўлиши белгиланган.

 

Ҳозирда денгизга сониясига 50 куб метр сув оқиб кирмоқда. Бир йил аввал сув оқими сониясига 6 куб метрни ташкил қилган.

 

«2024 йил бошидан буён Шимолий Орол денгизига 1,1 миллиард куб метр сув келиб тушди. Шундай қилиб, бугунги кунда Шимолий Оролдаги сув ҳажми 21,4 миллиард куб метрни ташкил этди», – дейилади душанба куни эълон қилинган хабарда.

 

Олдинроқ Шимолий Орол денгизини жанубдан ажратиб турувчи Кўкарал тўғони қурилиши тугалланган эди. Тўғон Шимолий Орол денгизида сув сатҳини кўтаришга имкон берган.

 

«Тўғон фойдаланишга топширилгандан то бугунги кунга қадар Сирдарёдан Шимолий Орол денгизига 46,6 миллиард куб метр сув, сўнгги етти йилда эса 13,3 миллиард куб метр сув қуйилган. Йиллар давомида Шимолий Оролда сув ҳажми камайиб бормоқда, бироқ 2024 йил бошидан бошлаб у яна ўсишни бошлади ва бугунги кунда 21,4 миллиард куб метрга етди», – деган Сув хўжалиги вазирлиги расмий вакили Молдир Абдуалиева.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Сиёсат

13:46 / 28.09.2024 0 9
Танлов ғолиблари тақдирланди

Жамият

15:16 / 27.09.2024 0 27
Пенсия тизими ислоҳ қилинади

//