Ўзбекистонда туҳмат қилганларга қандай жазо тайинланади?

Сақлаш
14:53 / 24.06.2024 157 0

Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

 

Жумладан, МжтКда туҳмат қилган шахсга нисбатан 6,8 млн сўмдан 20,4 млн сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

 

Бироқ, агар ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, 68 млн сўмгача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

 

Туҳмат нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда жойлаштириш орқали амалга оширилса, ушбу ҳаракат жиноят деб баҳоланади ва айбдорга қуйидагича жазо чораси қўлланилади:

 

▪️ 68 млн сўмдан 136 млн сўмгача миқдорда жарима;

▪️ 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

▪️ 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

▪️ 1 йилгача озодликни чеклаш.

 

Бундан ташқари, туҳматнинг аҳамияти ва оқибати ҳам инобатга олинади.

 

Хусусан:

◻️ оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб;

◻️ оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда;

◻️ хавфли ресидивист томонидан;

◻️ ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинса –

 

▪️ 102 млн сўмдан 170 млн сўмгача миқдорда жарима;

▪️ 360 соатдан 400 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

▪️ 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Сиёсат

13:46 / 28.09.2024 0 8
Танлов ғолиблари тақдирланди

Жамият

15:16 / 27.09.2024 0 25
Пенсия тизими ислоҳ қилинади

//