Нодавлат олийгоҳлар икки хил намунадаги диплом бериши мумкин

Сақлаш
12:48 / 24.06.2024 168 0

Нодавлат олийгоҳлар томонидан икки хил намунадаги дипломлар берилади.

 

Бунда ҳужжатлар қуйидагича:

◻️ Давлат намунасидаги диплом – нодавлат олийгоҳларда давлат стандартига жавоб берадиган ўқув дастуридан фойдаланилганда давлат намунасидаги диплом берилади.

 

Яъни, бунда ўқув дастури давлат тизимида бўлса, нодавлат олий таълим муассасасининг дипломи давлат олийгоҳлари томонидан бериладиган диплом билан бир хил бўлади.

 

◻️ Ихтиёрий намунадаги диплом – нодавлат олийгоҳи ўзи ишлаб чиққан ўқув дастури стандарти асосида ўқитаётган бўлса мазкур турдаги ҳужжат берилиши мумкин.

 

Бунда талабанинг мутахассислик бўйича таълим дастурини тўла ўзлаштиришини кафолатловчи ҳужжатлар мавжудлиги инобатга олинади.

 

Яъни, нодавлат ОТМдаги таълим дастури хорижий ёки ўзи томонидан ишлаб чиқилган ва у давлат дастурига асосланмаган бўлса, унда нодавлат олийгоҳлар ўзлари истаган усулда диплом бериши мумкин. Бериладиган диплом намунаси (шакли) олийгоҳ томонидан мустақил яратилади.

 

Бироқ, ҳужжатларнинг давлат ҳудудида «ишлаш»ида фарқ бўлмайди.

 

Бунда иккала диплом ҳам «Таълим тўғрисидаги қонун»нинг 31-моддасига биноан бир хил, яъни тенг кучга эга ҳисобланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Сиёсат

13:46 / 28.09.2024 0 8
Танлов ғолиблари тақдирланди

Жамият

15:16 / 27.09.2024 0 25
Пенсия тизими ислоҳ қилинади

//