Уй таъмири учун кам фоизли ипотека кредити қандай олинади?

Сақлаш
18:06 / 14.06.2024 85 0

1 июндан бошлаб Ўзбекистондаги банклар томонидан уй-жойларни таъмирлаш учун 120 млн сўмгача ипотека кредитларини ажратиш бошланди.

 

Маълум бўлишича, мазкур турдаги кредит 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан (14 фоиз) тўрт фоизга юқори ставкада (18 фоиз) ажратилмоқда.

 

Ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш мақсадида кредитнинг 12 фоиздан ошган қисмига муддатнинг биринчи 5 йили давомида субсидия олиш мумкин.

 

Субсидия учун аризалар 1 ноябргача қабул қилинади.

 

Ушбу ипотека кредити «маҳалла еттилиги» тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга ажратилади.

 

Талабгорлар уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож эканини кўрсатиши шарт. Бунда улар «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали ариза топшириши керак бўлади.

 

Маълумот ўрнида, айни пайтда уй таъмири учун 120 млн сўмлик ипотека кредитлари Саноатқурилишбанк ва Алоқабанк томонидан ажратилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

17:06 / 23.06.2024 0 25
Қаршида талаба пичоқланди

//